03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,3 °C

Хавфсизлик
2 Июн  2020 450

Белкурак ҳаётга нуқта қўйди

Зангиота тумани Бўзсув қўрғонидаги жанжал 38 ёшли инсоннинг ўлими билан якун топди.

2020 йил 30 май соат тахминан 12:00 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида, 38 ёшли шахс ўзидан 17 ёш кичик фуқаро билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган.

Жанжал 21 ёшли фуқаронинг белкурак билан каттароқ ёшдаги фуқаронинг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказиши билан давом этган.

Натижада 38 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида вафот этган шахс хонадонидан, ҳовлини ер қисмидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 21 ёшли фуқаро гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech