20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Кейинги авлод
31 Окт  2019 473

ТАТУда ОТМлар орасида биринчи ўқув медиа-маркази очилди

2017 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Япония ҳукуматлари ўртасида “Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув медиа-маркази фаолиятини ташкил етиш тўғрисида”ги ноталар алмашинуви ва грант келишуви имзоланганди.

Шунга асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон ОТМлари орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган ўқув медиа-маркази очилди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Ўқув медиа-марказининг асосий мақсади таълим тизимида энг сўнгги замонавий технологияларни қўллаш, талабаларга нафақат назарий билимлар бериш, балки амалий кўникмаларни ривожлантириш, бу орқали эса юқори тажрибага эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдир.

Медиа ўқув марказида техник қурилмаларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари Япониянинг Марубени компанияси томонидан амалга оширилди. Марказда ТВ дастурларни сёмка қилиш, аудио-видео студия, рақамли фотостудия, видео монтаж, аудио ёзиш қурилмалари ўрнатилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech