20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Кейинги авлод
19 Июл  2019 477

Бу йил ТДТУнинг Олмалиқ филиалига 640 нафар талаба қабул қилинади

2019-2020 ўқув йили учун Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига 640 нафар талаба ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қабул комиссияси томонидан умумий ҳисобда 6205 нафар абитуриентнинг ҳужжатлари расмийлаштирилди. Кундузги бўлимга 2539, кечки таълимга 1192, сиртқи таълимга 2474 та ҳужжат рўйхатдан ўтказилди.

10 нафар хориж фуқароси ҳам ТДТУ Олмалиқ филиалида ўқиш истагини билдиришган.

Давлат параметрлари бўйича кечки таълимга 125 та, сиртқи таълимга 75 та, кундузги таълимга 440 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech