18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
23 Мая  2019 733

ТДЮУ ва Давлат хизматлари агентлиги кадрлар масаласида ҳамкорлик қилади

Давлат хизматлари агентлиги директори Ҳ.Турахужаев ва Тошкент давлат юридик университети ректори Е. Каньязов ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад —  Давлат хизматлари соҳасига юқори малакали кадрларни жалб этиш.

ТДЮУ талабаларини фаолиятнинг асосий йўналишлари билан таништириш мақсадида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, очиқ эшиклар кунлари ва меҳнат ярмаркаларини ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида ТДЮУ талабаларининг дарсдан сўнг назарий билимларини амалиётда янада мустаҳкамлаши учун келгусида Давлат хизматлари агентлиги қошида махсус “Клуб” ташкил этиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech