23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Рақамлаштириш
20 Янв  2020 995

Инновацион ривожланиш вазири “NAPA” технопарки ташкил этилишининг биринчи босқичи натижалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев инновацион ривожлантириш орқали бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида фаолият юритувчи “NAPA TEAM” компаниясининг технопарк ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида компаниянинг янги қурилган биносига ташриф буюрди.

Портал pv.uz/ Правда Востока. 20 январь. “NAPA TEAM” ҳозирги вақтда ахборот технологиялари соҳасидаги “NAPA Edu Hub” лойиҳаси бир йилда 5 та йўналиш, яъни дастурлаш, рақамли маркетинг, дизайн, лойиҳалаштириш, бошқарув бўйича кенг қамровли вазифаларни амалга оширишга қодир (fullstack) мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим лойиҳасини амалга оширмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг ташрифи давомида NAPA технопаркини ташкил этиш имкониятлари, келгуси вазифалар ҳамда келажакда технопаркларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Технопарк ташкил этиш лойиҳаси 3 босқичдан иборат бўлиб, 5 йилга мўлжалланган.

Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида чет эллик ўқитувчилар ва амалиётчиларни жалб этган ҳолда “NAPA Edu Hub” ишга туширилди. Мазкур лойиҳада ўқув жараёнлари чет эллик ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион таълим тизими орқали амалга оширилади ва юқори сифатли ўқитишни кафолатлайди. Бу эса битирувчиларга ўз соҳаларида иш топишга имкон беради.
Шунингдек, стартап компанияларини самарали фаолият юритишлари мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, АТ соҳасида янги лойиҳаларни жорий этиш учун коворкинг хизматлар тизими ишга туширилди, шунингдек, умумий майдони 1500 квадрат метр бўлган, маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган экотизим яратилди.

Келгусида Тошкентда NAPA технопаркини барпо этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида NAPA технопаркининг филиалларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ташриф давомида, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов вазирликлар ва идоралар ходимларидан ташкил топган давлат хизматчилари учун малака ошириш курслари ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида маҳаллий ва чет эллик мутахассислар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида таклиф берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech