18 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,4 °C

Агросектор
14 Янв  2020 331

Тежамкор суғориш технологиялари: томчилатиб, ёмғирлатиб ва пульсар...

Томчилатиб суғориш, ва айниқса, бундай технологияларни қўллашнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши деҳқонларнинг сувни тежаб ишлатган ҳолда юқори ҳосил олиш имконини беряпти. Бу эса фермерларда ушбу замонавий технологияга қизиқишнинг тобора ортишига олиб келяпти.

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилда Фарғона вилоятида 1 та пахта тўқимачилик кластери ва 13 та фермер хўжалиги томонидан 331 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган.

Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2 миллиард 496 миллион сўм субсидия берилган.

- Бу йил вилоят бўйича жами 5 230 гектар ерда сув тежовчи суғориш технологиялари қўлланилади, — дейди Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Алламжон Фозилов. — Шундан 4 820 гектарини томчилатиб, 310 гектарини ёмғирлатиш ва 100 гектарини эса пульсар усулида суғориш кўзда тутилган.

Ҳозирда сув тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш истагини билдирган кластер ташкилотлари ва фермер хўжаликлари рўйхати шакллантирилиб, улар билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартномалар ҳам расмийлаштирилмоқда.

3 минг гектар майдонда янги технологияларни жорий этиш учун шу кунга қадар қатор кластер ташкилотлари ва фермер хўжаликлари ва “Томоша агро экспорт”, “Омад Старт”, “Reel teknik muhendislik , “Agro Boss” ва “Netafim” каби қурувчи ташкилотлари ўртасида шартномалар тузилган ҳамда бу борада тижорат банкларига ариза ва талабномалар киритилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech