23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Транспорт
19 Авг  2019 509

Мустақиллик байрами арафасида темир йўл поездларида 50 фоизгача чегирмалар бўлади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябрь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Демак, байрам кунлари қуйидагича чегирмалар тақдим этилади:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50 фоиз;

- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15 фоиз;

-  Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;  

- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида)  – 15 фоиз;

- “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга – 10 фоиз.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech