22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Транспорт
11 Сен  2019 316

Темир йўл соҳасида Туркия билан ҳамкорлик кенгаймоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси Хуснутдин Хасилов билан “Туркия давлат темир йўллари” АЖ бош директори Арикан Эрол бошчилигидаги делегация учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Йиғилишда темир йўл транспорти соҳасида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, темир йўл орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашув чоғида шунингдек, юк ташиш бўйича янги йўналишлар белгилаб олинди. Ўзбекистон ва Туркия темир йўлларининг Боку –Тбилиси – Қарс ва Туркманистон – Эрон транспорт коридорлар орқали юк ташувлар ҳажмини ошириш бўйича иккитомонлама Ишчи гуруҳ ташкил этилиши хусусида ҳам келишиб олинди. 

Тадбир давомида ўзаро экспорт-импорт хизматларини кўрсатишда контейнерлардан кенг фойдаланиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли юк вагонларининг Туркия давлатида эркин ҳаракатланиши, уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари ҳам йиғилганларнинг диққат-эътиборида бўлди.

Учрашув сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли шартнома имзоланди. Шартномага шу жумладан, Туркия давлатида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли юк вагонларининг эркин ҳаракатланишига шароитлари бўйича тегишли банд ҳам киритилди ҳамда бу билан Ўзбекистон тадбиркорларининг юкларини хавфсиз ва қисқа муддатда Туркия ва Европага жўнатиш учун қулай шароитлар белгилаб олинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech