15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
6 Сен  2019 352

Темур тузуклари билимдони

Куч тузилмаларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ходимлар ўртасида ўтказилган “Темур тузуклари билимдони” танловининг республика босқичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Милллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июль кунидаги қўшма қарори асосида жорий йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Марказий аппарати, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, унинг қуйи тизимларидаги ёш ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг саралаш ва ҳудудий босқичлари ўтказилди.

Мазкур танловнинг республика босқичи эса жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс-клубида ташкил этилиб, унда танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ёш ҳарбий хизматчилар ўзаро беллашдилар.  

Танловнинг якуний босқичида “Амир Темур ва ҳозирги замон”, “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари” ҳамда “Амир Темур ўгитлари билимдони” шартлари юзасидан ҳакамлар томонидан тақдим этилган саволлар бўйича иштирокчилар ўзларининг эгаллаган билимлари асосида синовдан ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳудудий босқич ғолиби, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта инспектори катта лейтенант Фаррух Абдурахманов фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech