25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Хавфсизлик
8 Янв  2020 4438

Тоғли ҳудуддаги ёнғин натижасида бир оила куйишдан жароҳатланди

2020 йил 8 январь куни соат тахминан 04:00 ларда Шаҳрисабз тумани Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлди, дея малумот беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, уйдаги гилам остига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши ёнғинга сабаб бўлган.

Фуқаролардан об-ҳаво ҳарорати тушиб кунлар совиши муносабати билан электр иситгич, газ плитаси ва бошқа турдаги иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини сўраймиз.



Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech