09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,6 °C

Спорт
6 Авг  2019 673

Терма жамоамиз 5 сентябрь куни Жаҳон чемпионати–2022 учун майдонга тушади

Хабарингиз бор сентябрь ойида Жаҳон чемпионати–2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech