22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Спорт
30 Сен  2019 668

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

2 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари “D” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади. 

Ушбу йиғин олдидан янги мураббийлар штаби томонидан кенгайтирилган таркиб эълон қилинди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Ушбу рўйхатдан ўрин олган 28 футболчи ҳозирда янги мураббийлар штабининг кузатуви остида. Дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ўйинлардан сўнг футболчиларнинг жисмоний ҳолати ўрганиб чиқилади ва улар терма жамоа йиғинига киришади.

Йиғин натижасига кўра бевосита расмий учрашувлар қайдномасига киритиладиган футболчилар танлаб олинади.   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech