21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Транспорт
6 Авг  2019 461

Термиз шаҳрига замонавий автобуслар олиб келинади

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Алишер Амиров бошчилигидаги делегация томонлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясида бўлиб турибди, деб хабар қила вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ташриф доирасида вакилларимиз Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бугунги кунда “Asiastar” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар ички ва ташқи бозорда анча харидоргир. Ушбу автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун максимал даражада барча қулайликлар яратилган. Юмшоқ ўриндиқлар, кондиционер, салондаги иқлим назорати, хавфсизлик тизимлари шулар жумласидандир.

Компания директори Wu Yongsong, бошқарувчиси Shen Dehua, Марказий Осиё бўйича директори Xing Chen ва бошқа мутасаддилар билан бўлиб ўтган музокаралар якунида компанияда ишлаб чиқарилган автобус ва микроавтобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.

Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати сифатини ошириш, аҳолига замонавий хизмат турларини кўрсатиш имконин беради.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech