19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Хавфсизлик
20 Фев  2019 966

Термизда ўз ўғлини 20 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

2019 йилнинг 1 февраль куни термизлик Н.Н. Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида январь ойининг ўрталарида Термиз шаҳар ҳудудида шахсий ишлари билан юрган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи Зубайда (исм шарифлар шартли равишда ўзгартирилган) исмли аёл билан танишиб қолганлиги ва ушбу аёл ўзининг ҳозирда Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган Арслонбек исмли ўғлини 25.000.000 сўмга сотиш мақсадида юрганлини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўриш кераклигини сўраган.  

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 2 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан Термиз тумани “А.Навоий” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зубайда  2-синф ўқувчиси бўлган ўғлини 20.000.000 сўмга Н.Н.га сотаётган вақтида қўлга олинди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, З.Ж.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech