21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Кейинги авлод
25 Фев  2019 1482

Тест синовларида қандай янгиликлар бўлиши кутилмоқда?

Жорий йилнинг 15 февраль куни “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Хўш, унга кўра олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш ва тест синовларига қандай ўзгартириш ва янгиликлар киритилши кутилмоқда? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида қарор лойиҳаси бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

 

Демак, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш тизими йўлга қўйилади. Давлат хизматлари орқали ҳужжат топширилганда энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача бўлган миқдорда тўлов амалга оширилади.   

Абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробари (ҳозирда 202 730 сўм) миқдорида тўловни амалга ошириш тартиби таклиф қилинмоқда. Жорий йилда мактаб, лицей ва коллежларни битирган йигит-қизлар учун тест синовлари мутлақо бепул, ҳеч қандай туловларсиз ўтказилиши сақланиб қолинмоқда.

Анжуманда айтилишича, абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар биноларнинг ижара туловига, катта қувватли кондиционерлар, шахсни аниқлаш технологиялари, кузатув камералари ва ота-оналар учун мониторлар билан жиҳозлашга ҳамда абитуриентларни ичимлик суви ва ручка билан таъминлашга йўналтирилади. Таъкидланишича, тест синовларини шафофлигини таминлашга катта эътибор қаратилади. Шу боиз абитуриентлардан тушадиган маблағларнинг 80 фоизи замонавий технологияларни харид қилишга сарфланади.

– Тест синовларини ташкил этиш қўшимча маблағларни талаб этади, абитуриентлардан тушадиган тўловлар мавжуд харажатларни тўлиқ қоплаш учун етарли деб бўлмайди, – дейди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов. – Бу харажатлар, турт мингдан ортиқ гуруҳ назоратчиларига тўланадиган иш ҳақи, уларга ташкил этиладиган тушлик, тест материалларини сифатли тайёрлаш, ўз вақтида белгиланган жойларга етказиб бериш, олиб келиш, сақлаш ва шу кабилардир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech