26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Саломатлик
26 Мар  2020 2141

Тез фурсатда ўнга яқин шифохоналар қурилади

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш мақсадида қисқа фурсатларда қатор шифохоналарни барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида учта замонавий ихтисослашган тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда. Биринчиси, бу 144 ўринга мўлжалланган Чилонзор туманида янги қурилаётган шаҳар 3-сонли болалар юқумли касалликлари шифохонаси ва 158 ўринли шаҳар 4-сонли болалар кардиоревматология клиник шифохона бинолари яқин ойларда фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, Яшнабод туманида жойлашган Тошкент стоматология институтининг янги қурилаётган биносини 250 ўринли замонавий даволаш муассасасига айлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур бино май ойида фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карантин муассасасини бунёд этиш учун 55 гектар ер ажратилиб, жуда қисқа кунларда қуриб битказилиш чоралари кўрилмоқда. Яна бир йирик муассаса Зангиота туманида бунёд этилмоқда. Шу кунларда ушбу тумандан ажратилган 27 гектар ер майдонида ўн минг ўринли шифохона қурилиши жадал давом этмоқда.Ушбу янги тиббиёт муссаса ҳам яқин фурсатларда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Шунингдек, айни пайтда Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ҳам коронавирус билан касалланганлар ва уларнинг карантини учун худди шундай муассасалар қурилмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech