19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Саломатлик
27 Авг  2019 743

Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлиги оширилди

“Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Мазкур ҳужжат билан тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчиларининг ойлик иш ҳақи оширилиши назарда тутилди.

Аввалги тартибдан фарқли равишда, эндиликда, тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчилари белгиланган умумий разрядга нисбатан бир разряд юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олади.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 26 августдан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech