18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Мамлакатимизда
23 Апр  2019 862

Тез ёрдамни ўтказиб юбориб қоидани буздим, жарима солинадими?

Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фикрларга кўра Тошкент шаҳридаги ҳайдовчиларни қуйидаги масала қийнамоқда: олдинда стоп-линия (сидирға чизиқ ва ҳ.к.) бўлса, лекин сиренаси ёқилган тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари машиналарини ўтказиб юбормоқчи бўлганингизда нима қилиш керак? Бир жаримани тўламаслик учун жойидан силжимаганда бошқа жаримага йўлиқиш мумкинку?

Бу борада Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қуйидагича тушунтириш бериб ўтди. Албатта, тўсқинликсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлганларни ўтказиб юбормаганлик учун жарима солинади. Аммо уларни ўтказиб юбориш вақтида бошқа бир қоиданинг бузилганлиги учун жарима солинмайдиган ҳолатлар бор.

Дейлик сиз автоматлаштирилган қайд қилиш камералари остида сиренаси ёқилган махсус автомобилни ўтказа туриб (мисол учун) синдирға чизиқни кесиб ўтдингиз. 

Жарима хати келадими, деган савол туғилади.

ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими автоматлаштирилган бўлиб (ЙҲХБКТ): у йўл хавфсизлиги соҳасидаги қоидабузарликларни қайд этади ва хат тузиб, уни “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг серверига инсон аралашувисиз жўнатади. Шу тариқа сиз ҳақиқатдан ҳам қоидабузарлик ҳақида хабар берувчи хат олишингиз ёки қайд этилган қоидабузарлик тўғрисида шу куннинг ўзида 8860 рақамига автомобиль Давлат рақам белгиси пробел техпаспорт серияси+номери кўринишида SMS-сўровнома йўллаб маълумот олишингиз мумкин.

Шу ўринда жаримани тўлаш керакми, деган савол ҳам туғилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига кўра кўра “шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган” тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим. Шу тариқа, зарурат ҳолати факти аниқлангач, қайд этилган қоидабузарлик факти бекор қилинади.

Қоидабузарлик факти бекор қилиниши учун эса албатта уни исботлаш талаб этилади. Қоидабузарлик автоматлаштирилган тарзда қайд этилган тақдирда баённома тузиш керак бўлмайди, шунинг учун бу жараёнда инсон қатнашмайди. Бундан келиб чиқадики муаммо тўғрисида ўзингиз шахсан хабар бермасангиз, биз у ҳақида била олмаймиз. Шунинг учун сиз ЙҲХБКТ ходимларига қуйидаги манзил орқали мурожаат қилишингиз зарур: Яккасарой тумани, Глинка кўчаси (эски Глинка ДАН биноси).

Бу жараёнда ҳеч қандай қийинчилик туғилмайди: махсус транспортни ўтказиб юбориш жараёнида стоп-линияни кесиб ўтганингиз ҳақида хабар беринг ва ЙҲХБКТ ходимига кун, вақт ва жойни аниқлаштиринг (ёки хат бўлса, хатни ўзини кўрсатинг), шунда ходим ишончли асосга таяниб жаримани бекор қилади. Бу ишни “қоида бузилган” кундан бошлаб етти кун давомида амалга оширган маъқул – камералар орқали қайд этилган видеолар айни шу давр мобайнида сақланади. Етти кун ўтиб бўлгандан кейин махсус автомобилни ўтказиб юбориш билан боғлиқ зарурат ҳолатини тасдиқлаш фақатгина ушбу автомобиль стоп-линияни кесиб ўтганида сизнинг машинангиз билан бирга фотога тушиб қолган тақдирда мумкин бўлади. Мисол учун қуйидагидек:  

 

Кўпинча машина суратга тушиб қолади, шунинг учун зудлик билан чора кўришга эҳтиёж йўқ, аммо ишонч ҳосил қилиш учун бир ҳафта мобайнида ЙҲХБКТга мурожаат қилган афзал.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech