08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Саломатлик
17 Мар  2020 527

Тиббий маҳсулотлар нархи ошишига чек қўйилди

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси «Ишонч телефони»га Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган «Универсам» савдо мажмуаси олдидаги дорихонада бир марталик тиббий ниқоб 2,5 минг сўмдан, дорихона яқинидаги ер ости ўтиш йўлида эса номаълум фуқаро томонидан 4 минг сўмдан сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Шунингдек, Чилонзор тумани Фарҳод кўчасида жойлашган «Республика Шошилинч тиббий илмий» маркази рўпарасидаги «Бест» номли дорихонада харидорларга бир марталик тиббий ниқоб 3 минг сўмдан сотилаётганлиги хабар қилинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати ходимлари жойига чиққан ҳолда сотувчи ва фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, бу каби ҳолатлар такроран содир этилган тақдирда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида батафсил тушунтириш берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech