29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,5 °C

Хавфсизлик
1 Апр  2020 398

Тиббий ниқобсиз юрган 1327 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилади

Коронавирус COVID-2019 инфекцияси бугун долзарб масалага айланган. Республикамиз вилоятлари қатори Наманганда ҳам эпидимиологик вазиятни юмшатиш бўйича қатъий тартиблар белгиланди.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда мавсум бошидан бугунги кунга қадар тиббий ниқоб тақмаган 1327 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома қайд этилди.

31 март, 1 апрел кунлари холатига 160 нафар наманганлик фуқароларнинг ниқоб тақиш қоидаларини бузганлиги аниқланди. Олиб борилган тадбир доирасида Наманган шаҳридан 42 нафар, Уйчи туманидан 20 та, Косонсой ва Чортоқ туманларидан 18 нафар шахс карантин тартибини бузиб ниқоб тақмаган. Шунингдек, норинлик 3 нафар, янгиқўрғонлик, мингбулоқлик ҳамда Наманган туманилик 5 нафар фуқароларга йўл қўйган хатоси учун маъмурий баённома тузилди.

Азиз ватандошлар ўз саломатлигингизга, ота-онангиз, фарзандларингиз ва келажак ҳаётимизга бефарқ бўлмасдан, карантин қоида ҳамда меъёрларига риоя қилинг!

Улуғбек Рўзиматов,
Наманган вилояти​

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech