17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Хавфсизлик
27 Апр  2019 948

Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти 2,5 миллион сўм пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. пора билан қўлга олинган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Гап шундаки, Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech