20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Биласизми?
5 Авг  2019 330

Тиббиёт ривожи сари яна бир қадам

«МИСиС» миллий тадқиқот технология университети (МТТУ, Москва) мутахассислари хона ҳароратида ишлайдиган, инсон юрагидан таралувчи магнит майдонларидаги ўзгаришларни ҳам сеза оладиган, ўз навбатида, жиддий касалликларни ташхислаш жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга ихчам магнит датчигини яратдилар.

Бу иш натижалари халқаро «Magnetism and Magnetic Materials» илмий журналида чоп этилди.

Касалликларни бевосита контактсиз ташхислаш замонавий тиббиётни ривожлантиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бундай усуллардан бири магнитли диагностикадир. Усул инсоннинг турли ички аъзолари, масалан, юрак ва мия, жуда заиф магнит майдонларни чиқаришига асосланган. Касалликка чалинган аъзоларда магнит «акс садо» ўзгаради. Шунинг учун, магнит майдонлардаги ўзгаришларни тутиб, юрак ишемик касалликлари, тарқоқ склероз, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хасталикларни дастлабки босқичларда аниқлаш имкони туғилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech