15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Саломатлик
4 Июл  2020 545

Тиббиётни рақамлаштириш бугунги кун талаби

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси россиялик ҳамкасбларига мамлакат Ҳукуматининг COVID-19 билан курашишнинг юқори самарадорлигига йўналтирилган алгоритм тезкор ҳаракатини тақдим этди.

Ўзининг пухта ўйланганлигини ва зарур эканлигини исботлаган ушбу босқичлар 2020 йил 30 июнда InfoSpace анжумани доирасидаги бўлиб ўтган онлайн сессиядаги Миллий палата тақдимотида батафсил ёритилди. Анжуман Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси Молиявий ва инвестиция-саноат сиёсати кенгаши томонидан ташкил этилган.

Соғлиқни сақлашдаги инновациялар бўйича ўтказилган сессияда рақамли тиббиёт қандай ривожланганлигини COVID-19 пандемияси юзага чиқарганлиги аниқ-равшан кўрсатиб берган.

Унда таъкидландики, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси туфайли чора кўриш мақсадида зудлик билан мамлакат Бош вазири раислигида Республика махсус комиссияси шакллантирилган. Ва ушбу комиссияга пандемиянинг барча босқичларида стратегияни ва аниқ чораларни тўлиқ белгилаш вазифаси юклатилган. Ушбу чораларнинг самарадорлиги ҳақида COVID-19 билан боғлиқ статистика гувоҳлик беради. Ва у Ўзбекистонда бошқа кўпгина мамлакатларга қараганда аҳвол бир мунча яхши эканлигини кўрсатиб турибди.

Сессия давомида COVID-19 пандемиясининг соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни тезлаштиришга таъсири, инновацион тиббиётнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва молиялаштирилиши каби масалалар муҳокама этилди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.

Тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда рақамлаштиришни жорий этиш (Deloitte технологияси), мутахассисилар фикрича, синхронизация ҳисобига шифокорларнинг етишмовчилигига чек қўйилишига олиб келади, шунингдек, беморни унинг ўзини қандай даволаётганлигига жалб этилишига ҳам олиб келади. Бемор билан шифокор ўртасида йўлга қўйилган ахборот алмашинуви туфайли унга кўрсатилаётган ёрдамнинг сифати ошади.

Мазкур тажриба Ўзбекистон учун жуда муҳим. Ва бу ерда ҳам июль ойидан бошлаб COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланганларни даволашда ва касалликнинг асоратсиз кечишида қўлланила бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech