19 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,2 °C

Молия
7 Фев  2020 1428

Тижорат банклари фуқаролар фаровонлиги тарафдори

2019 йил давомида тижорат банклари томонидан 67 261 нафар жисмоний шахсга 7,9 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Бу 2018 йилга нисбатан 66,6 фоиз, яъни 3,2 триллион сўмга кўп демакдир.

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент ва Жиззах вилоятлари, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

2019 йилда ажратилган ипотека кредитларининг 96,5 фоизи, яъни 7,7 триллион сўми бирламчи бозорга, 3,5 фоизи — 268 миллиард сўми эса   иккиламчи бозорга йўналтирилган. 2018 йилда мазкур кўрсаткич мос равишда 94,6 фоизни, яъни 4,5 триллион сўмни ҳамда 5,4 фоизни — 244 миллиард сўмни ташкил этган эди.

Шунингдек, ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда (қайта молиялаш ставкаси доирасида) ажратилган кредитлар улуши 83,2 фоизни, бошқача қилиб айтганда 6,6 триллион сўмни, бозор фоизларида ажратилган кредитлар улуши эса 16,8 фоизни, яъни 1,3 триллион сўмни ташкил қилади.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтган йили жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларининг 4,8 триллион сўми — 61 фоизи марказлашган ресурслар, 3,1 триллион  сўми — 39 фоизи тижорат банклари ресурслари ҳисобидан ажратилган, деб хабар беради марказий банки матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech