01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Фикр
13 Мая  2020 1063

Тил миллат руҳидир

Ҳазрати Абдулла Авлоний бобомизнинг таъбири билан қаралса,“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдир”. 

Ҳозирги ўта мураккаб ва синовли кунларда соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами, ҳар қандай шароитда ҳам тил, маънавият масалалари давлатимизнинг доимий эътибор марказида эканини яна бир бор исботламоқда.

Яшнобод туманида ҳам белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим амалий ишлар ўз самарасини кўрсатяпти.

Март ойида Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маънавият маркази вакиллари томонидан пойтахтимизнинг Оҳангарон, Махтумқули ва Паркент кўчаларидаги ташқи реклама баннерларининг қонун ҳужжатларига мос равишда тайёрланганлиги ўрганилди. Оҳангарон кўчасидаги 8та реклама баннери олиб ташланиб, ўрнига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган баннерлар ўрнатилди. Шунингдек, ўрганиш мобайнида Маҳтумқули кўчасидаги қурилиш объектлари, Яшнобод туманидаги янги уч қаватли кўприк атрофидаги “автосервис”, авто ювиш шохобчаси, “Шош” ресторани, “Тузель” бозори атрофидаги овқатланиш жойларидаги масъуллар билан келишилган ҳолда, реклама ва эълонлар, тартибга келтирилди. Санаб ўтилган кўчаларда жами 82 та рус тилида тайёрланган эълон ва пешлавҳалар олиб ташланди.

Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳар кўчаларининг кўзга кўринарли жойлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг миллий тилимиз ҳақидаги пурмаъно ва ҳикматли битиклари акс этган баннерлар билан безатилди.

“Тасвирий ойна” уюшмаси билан ҳамкорликда 15 дан ортиқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташқи реклама баннерлари шаҳар кўчаларига ўрнатилди. Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳамда давлат тили нуфузини кўтаришга хизмат қилувчи баннерлар тайёрлаш ишлари давом эттириляпти.

Озода БЕКМУРОДОВА,

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокими маслаҳатчиси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech