18 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
20 Фев  2020 1482

Тимоти Торлот Фарғонага ташриф буюрди

Фарғонада вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Буюк Британия бирлашган қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тимоти Торлотни қабул қилди.    

 

Вилоят ҳокими  2019 йилнинг ўзида Фарғона вилояти билан Буюк Британия ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 1 миллион долларни ташкил этганлиги, бугунги кунда вилоятда Буюк Британия капитали иштирокидаги фаолият олиб бораётган 12 та корхонада 2,5 мингдан ортиқ ишчи хизматчилар меҳнат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

— Европа Иттифоқидан чиққан Буюк Британия бирлашган қироллигининг Ўзбекистон, хусусан Фарғона вилояти билан ҳар томонлама ҳамкорлиги ижобий натижа беришига ишончим комил, — дейди Тимоти Торлот жаноблари. — Фарғона халқи софдил ва қалби дарё экан, — дейди Тимоти Торлот жаноблари. 

Учрашув чоғида 4 та устувор йўналишлар бўйича: таълим, соғлиқни сақлаш, молиявий хизматлар ва рақамли иқтисодиёт ҳамда ҳунармандчилик, туризмга оид лойиҳаларни амалга ошириш борасида ўзаро фикр алмашишди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech