21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
9 Сен  2019 788

Тимсоҳни ғўла деб ўйлаган аёл шифохонага тушди

Американинг Флорида шататида аллигатор ҳужумидан сўнг аёл шифохонага тушди, дея хабар беради WPEC нашри.

GPI компанияси таҳлилчиси Келси Поллак Эверглейдс қўриқхонаси ҳудуди шимолида иш олиб бораётган эди.  У Жаунбий Флорида сув ресурслари бошқармаси учун сув ҳавзаларини турли ўтлар босиб кетишига қарши кураш учун маълумотлар йиғаётганди.

Баланд қўнжли резина этик кийган Поллак белигача сувга тушгач, ғўла деб ўйлаб, бехосдан аллигаторни босиб олган. Аллигатор эса унинг оёғидан тишлаган. Бироқ аёл бир амаллаб ундан қутулиб чиқиб кета олган. Ҳамкасби эса дарров тез ёрдам машинасини чақирган.

Шифохонада Поллакка биринчи ёрдам кўрсатилган ва жароҳати тозаланиб, чок туширилган. Олинган жароҳатнинг хаёт учун хавфли эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Флоридада судралиб юрувчини кемага тортиб чиқармоқчи бўлган бир эркак кишини ҳам аллигатор тишлаганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech