06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,6 °C

Спорт
13 Ноя  2019 511

Токио-2020 совриндорларига бериладиган гуллар тақдимоти ўтказилди

Токио-2020 ташкилий қўмитаси келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорларига бериладиган гул букетлари тақдимотини ўтказди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Гуллар кўримли бўлиши учун ёрқин ранглардан фойдаланилган бўлиб, уларга Олимпия ва Паралимпия ўйинлари маскотлари ҳам қўшиб қўйилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати ушбу гуллар 2011 йил Япония тарихидаги мудҳиш зил-зилалардан бири рўй берган ҳудудда етиштирилган.

Букет учун мана шу дизайн танлаб олиниши ҳам осон кечгани йўқ. Зеро, бунинг учун ўтказилган танловда юзлаб таклифлар келиб тушган ва унда айнан мана шу икебана номли япон анъаналарига хос гул жойлаштириш дизайни маъқул кўрилди. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари учун жами 5000 та мана шундай гулдасталар тайёрланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech