18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Спорт
19 Апр  2019 975

Токио-2020 енгил атлетика баҳсларининг тақвими эълон қилинди

Токио-2020 Олимпиадасининг ташкилотчилари олимпиада доирасида ўтадиган енгил атлетика баҳсларининг тақвимни эълон қилишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Унга кўра енгил атлетика баҳслари 31 июль куни эркаклар ўртасида 20 километрга югуриш беллашуви билан бошланиб, 9 августда эркаклар ўртасидаги марафон билан якунланади.

Мазкур Олимпиадада енгил атлетика тақвимининг бир қатор ўзига хосликлари мавжуд. Мисол учун, шоссе йўналишида кечадиган баҳслар маҳаллий вақт билан тонгги 6 ёки ундан аввал бошланади. 400 метрга югурувчилар яккалик, эстафета ва аралаш эстафета баҳсларида ҳам иштирок этишлари учун тақвимга эътибор қаратилган. Энг асосийси, кўпчилик мухлислар учун қизиқ бўлган томошабоп йўналишларнинг финал баҳслари прайм-тайм вақтига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар давом этади. Енгил атлетика бўйича беллашувлар 48 йўналишда ўтказилади. Бу эса Рио олимпиадасига қараганда 1 тага кўп демакдир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech