19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Спорт
29 Июл  2019 341

Миллий олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасига расмий таклифнома олди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун расмий таклифнома олди. Таклифнома шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жўнатилган, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

“Халқаро Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ўттиз иккинчи ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга таклиф қилишни шараф деб билади.

Томас Бах, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти”, – дея ёзилади мазкур таклифномада.

Таъкидлаш жоиз, ХОҚ навбатдаги Олимпиадага 1 йил қолганидан сўнг ташкилотга аъзо мамлакат миллий кўмиталарига расмий таклифномалар жўнатади. Айни пайтда ХОҚ таркибига 206 мамлакат аъзо.

Шу пайтга келиб терма жамоамиздан теннисчимиз Денис Истомин ҳамда велоспортда Ольга Забелинская Токио Олимпиадаси, ўқ отишда Сервер Ибрагимов эса Паралимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech