05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Долзарб
29 Мар  2020 465

Толибонлар музокара ўтказишдан бош тортди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати делегацияси билан музокара ўтказмаслигини маълум қилди. Уларнинг баёнот беришича, делегация таркиби толиблар билан АҚШ битимига мувофиқ эмас, дейилади ҳаракат тарқатган пресс релизда.

 «Биз фақат битимга мувофиқ тузилган делегация билан музокара олиб борамиз», - дейилади ҳаракат тарқатган баёнотда.  «Толибан»ларнинг таъкидлашича, ҳукумат тузган делегация таркиби «Толибон» ҳаракати талабларига жавоб бермайди ҳамда толиблар билан Вашингтон ўртасида тузилган битим талабларига мос эмас.

Бундан аввал АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Оқ уйнинг Толиблар билан музокара олиб бориш учун тузилаётган Афғонистон ҳукумат  делегациясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, ҳукумат  «инклюзив музокара гуруҳини ташкил этди, у миллатнинг турли қатлами ва аёлларнинг муҳим ўрнини ўзида акс этади», деган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech