26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Долзарб
12 Мая  2020 383

Томск мигрантларга муҳтож

Пандемия пайтида Томскда мигрантларга талаб ошмоқда.

Россиянинг Томск вилоятида 6 мингдан ортиқ чет элликлар расмий иш билан таъминланган, коронавирус пандемияси даврида мингга яқин янги меҳнат шартномалари тузилган. Бу ҳудудда мигрантлар орасида ишсизлик ўсмаганини англатади.

Вилоят расмийларининг маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларига нисбатан Томскда мигрантларнинг ишсиз қолиш муаммоси ва бунинг оқибатида турли ноқонуний хатти-ҳаракатларга мойиллигининг ортиши хавфи йўқ. Аксинча, чет эллик ишчиларга талаб юқори.

Ҳудуддаги меҳнат мигрантлари асосан ўрмон ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати ва қурилиш соҳаларида иш билан банд.

Таъкидлаш жоиз, 5 майдан патент асосида ишловчи фуқаролар ҳужжатнинг амал қилиш муддатини Россия Федерациясидан чиқмасдан бир неча бор узайтириши мумкин. Бундан ташқари, 15 мартдан 15 июнгача чет элликлар шахсий даромад солиғини тўлаши шарт эмас ва бу даврда патентнинг амал қилиш муддати ўз кучида қолади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech