17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Саломатлик
24 Мая  2019 698

Диетологга энг яхши 6 савол

Соғлом турмуш тарзини юритиш ва яхши жисмоний формани сақлаб қолиш - бу вақтдан ташқаридаги анъана ҳисобланади. Биз овқатланиш бўйича мураббий-маслаҳатчи Саида Мўйдиновага қаҳва қандай зарар келтириши мумкинлиги, нима учун 19:00 гача овқатланиш тавсия этилиши ва яна бошқа кўп нарсалар ҳақидаги муҳим саволларни бердик.

- Тез-тез ва оз-оздан овқатланиш самара берадими?

- Бўлиб-бўлиб овқатланиш деганда кунига беш-олти марта таом ейиш назарда тутилади. Агар тана кам-камдан бўлса-да, мунтазам таомланиб турса, модда алмашинуви жараёнлари юқори даражада бўлади, калориялар ёғларга айланмайди, мавжуд ёғ захиралари эса секин-аста сарфланиб кетади. Бу нафақат озишни, балки узоқ йиллар давомида вазнини бир маромда сақлаб туришни истайдиганлар учун тўғри қарор. Энг муҳими, мутахассисга мурожаат қилинг: у кунлик дастурни тўғри тузишга ёрдам беради.

- Наҳорга ширинлик истеъмол қилиш семириб кетиш хавфини юзага келтирмайдими?

- Қон оқимига кирувчи барча глюкозани инсулин утилизация қилади. Аммо уни ишлаб чиқиш кўпайиб кетса, ёғларни парчалаш жараёни амалда тўхтаб қолади. Агар оч қоринга ширинлик еган бўлсангиз, глюкоза танадан тезда чиқарилади ва бир мунча вақт ўтиб, яна ширинлик ейишни истаб қоласиз ва у ёғи ёпиқ доира бўйлаб ҳаракатланишга айланади. Қарабсизки, ортиқча вазн пайдо бўлади, бундан ташқари, диабетга чалиниш хавфи ҳам ошади.

 - Кечқурун овқат емаслик керакми?

- Одатда таом ҳазм бўлиши учун уч-тўрт соат вақт кетади (барчаси маҳсулот турига боғлиқ). Шунинг учун, агар сиз 19:00 га қадар овқатланган бўлсангиз, таом тахминан 22:00 гача тўлиқ ўзлаштирилади, бу пайтда кўпчилик ухлагани ётади. Кечаси тана калорияларни қайта ишлайди, яъни ёғларни йўқотади, лекин фақат уйқу пайтида ошқозон тўла бўлмаса. Акси бўлса, ортиқча вазн пайдо қилади.

- Гормонлар тана вазнига таъсир қиладими?

- Гормонал мувозанатнинг бузилиши ва ўзгариши ортиқча вазн пайдо бўлишига таъсир кўрсатади. Агар тана стрессни бошдан кечираётган бўлса, у иштаҳани рағбатлантирадиган кортизол моддасини ишлаб чиқаради, шунингдек, таркибида шакар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан эҳтиёжни юзага келтиради. Иккинчиси эса, қондаги қандни тана ҳужайраларга кўчириш учун масъул инсулин ишлаб чиқарилишини оширади. Ва бу қонда қанд даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин, бу эса кортизол ишлаб чиқарилишига туртки беради. Натижада - ортиқча вазн.

Тана вазнига таъсир қилувчи яна бир гормон мавжуд - серотонин. Унинг асосий вазифаси мияга тўйганлик буйруғини бериш. Агар танада серотонин даражаси паст бўлса, вазн йўқотиш қийин кечади, шунингдек, инсон энергия етишмаслигини ҳис қилади, кучли иштаҳа ва углеводларга бўлган эҳтиёж пайдо бўлади.

Грелин гормони ҳам вазнга таъсир қилади. Унинг вазифаси - оч эканингизни билдириш. Агар у жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилса, кучли иштаҳа уйғотади.

- Қаҳва зарарли эмасми?

- Мазкур ичимлик таркибида кофеин миқдори 1500 мг/л. гача бўлади. Бундай психостимулятор асаб тизими тонусига таъсир кўрсатади, қон босимини оширади. Тегишли дозада кофеин ҳаракат фаоллигини оширади. Қаҳва ичганингизда чарчоқнинг тарқаганини ва энди уйқу элтмай қўйганини, жисмоний ва ақлий қобилиятлар ишчанлиги ошганини ҳис этасиз. Кофеиннинг таъсири бир неча соат давом этади ва кейин одам барибир чарчоқни ҳис этади. Ёдда тутинг: ичимликни чекланмаган дозаларда мунтазам истеъмол қилиш (кунига беш финжондан зиёд) асаб ҳужайраларининг толиқиб, ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

- Ёғсиз овқат хипчалашишга ёрдам берадими?

- Аслида бундай эмас. Узоқ вақт давомида ёғли таомлар истеъмоли саломатлик учун зарарли ва семизликка олиб келади ва ундаги холестерин - атеросклеротик тошмалар тошишининг асосий сабабчиси, деб ҳисобланарди. Аммо сўнгги тадқиқотлар ёғсиз парҳезлар ҳам соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигини, шакар ва рафинадланган углеводларни ортиқча истеъмол қилиш эса юрак-қон томир касалликлари, семизлик ва қанд касаллиги пайдо бўлишига олиб келишини кўрсатди.

Юлия Резникова тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech