07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Саломатлик
28 Апр  2020 620

Тўққиз юзинчи марра забт этилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 900 нафарга етди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати​.

Бугуннинг хушхабарини Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққани билан бошлаймиз. Соғайганлар реабилитацияга кузатилди.

Фарғонадан соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.

Фарғонада шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайиб чиқди.

Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли ўспирин Чироқчи туманидан  бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Қашқадарёда шу пайтга қадар 5 нафар бемор соғайиб чиқди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 900 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech