19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Хавфсизлик
4 Сен  2019 508

Тўрақўрғондаги ЙТҲда икки киши вафот этди

3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Lacetti” автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Аниқланишича, Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннахр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А.лар шу ерда вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech