06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Саломатлик
3 Июл  2020 425

Тўрт эгизак бола дунёга келди

Наманганда тўрт эгизак чақалоқлар дунёга келди, уларнинг барчаси ўғил.

Наманган вилояти Поп туманида Ҳозировлар оиласида бир йўла 4 нафар эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда.

– Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча замонавий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова. – Тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Туғруқ жараёни учун барча зарур ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди.

Шундай қилиб, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 грамм вазнда дунёга келган.

Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши, марказ шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатиляпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech