19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Мамлакатимизда
8 Мая  2019 768

Тошкент ҳайвонот боғида янги парк ва акванариум ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бирлашган Араб Амирликларининг Аль-Айн ҳайвонот боғи раҳбарлари «Falcon Hunting Solutions» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантиришга қаратилган қарори ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ўзаро ҳамкорликда Тошкент ҳайвонот боғини замонавий маданий-томоша ва илмий-маърифий давлат муассасаси сифатида ривожлантириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, боғ коллекциясини ноёб ҳамда экзотик ҳайвонлар билан тўлдириш режалаштирилган.

БАА Аль-Айн ҳайвонот боғи раҳбари Марк Крейтнинг таъкидлашича, уларда зоологик изланишлар мунтазам амалга оширилади. Бундан ташқари , Аль-Айн ҳайвонот боғида ҳайвонларни тутқунликда сунъий кўпайтириш, бошқа ҳайвонот боғлари билан жониворларни айирбошлаш, ҳайвонот боғи генофондини сақлаш, тўлдириш ҳамда янада бойитиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилган.

Учрашув давомида хорижий ҳамкорлар юртимизда айни йўналишдаги ишларни ташкил этиш ва тараққий эттиришга ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдиришди. Бу борада инвестиция киритиш ҳам кўзда тутилган.

«Falcon Hunting Solutions» компанияси эса биологик хилма-хилликни асраш, боққа ноёб ҳайвонларни олиб келиш ва кўпайтириш, экологик ва ов туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Тез кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва БАА Аль-Айн ҳайвонот боғи раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланиши режалаштирилган. Унинг асосида қўшма лойиҳалар амалга оширила бошланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech