15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

Маданият
30 Мая  2019 1056

Тошкент метросида тасвирий санъат кўргазмаси

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, айниқса, уларнинг ижодий  салоҳиятларини барчага намойиш этиш мақсадида “Тошкент Метрополитени” УК 1 июн — халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Метро йўловчининг кўз ўнгида” мавзусида тасвирий санъат кўргазмасини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Кўргазма 28-31 май кунлари Алишер Навоий ва “Пахтакор” стантсияларининг кесишган жойларида бўлиб ўтади. 1 июндан бошлаб, соат 10:00 дан 15:00 гача метро йўловчилари орасида овоз бериш йўли билан “Энг яхши тасвирий санъат” номинацияси ғолиби аниқланади.  

Ғолиблар шу куннинг ўзида соат 17:00 да эълон қилиниб, қиммат баҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech