15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Транспорт
28 Окт  2019 659

Тошкент-Минск автопойгаси старт олди

UzAuto Motors Service & Trade-In Center майдонидан Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобилларида йирик Тошкент-Минск йирик автопойгаси старт олди, деб хабар беради UzAuto Motors матбуот хизмати.

Пойганинг 4 000 км.лик йўналиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Белорусь ҳудудидан ўтади. Автопойгадан кўзланган мақсад –Белорусь истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини кўрсатишдир.

Белоруссиялик ОАВ вакиллари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Асака автомобиль заводига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди.

Уларнинг иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида завод раҳбарияти Ўзбекистондаги автомобилсозлик соҳасининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди.

Автопойгада белоруслик журналистлар ва уларнинг суратга олиш гуруҳи қатнашади, улар мазкур пойгалардан репортажлар тайёрлаб боради.

Автопойга ташкилотчиси UzAuto Motors компанияси.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech