19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Мамлакатимизда
15 Апр  2019 1300

Тошкент молия институтида “Инновацион суғурта маркази” ташкил этилди

“Капитал Суғурта”  АЖ ҳамда Тошкент Молия институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва унга асосан мазкур институтда “Инновацион суғурта маркази” ташкил этилди.  

 

Ушбу марказнинг ташкил этилишидан асосий мақсад “суғурта иши” йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга амалиётдан малакали кадрларни жалб этган ҳолда ўқув машғулодлари, мастер-класслар, семинар-тренингларни олиб бориш, талабаларни касбга йўналтириш, танишув, ишлаб-чиқариш, битирув олди амалиётларни компаниянинг турли филиал ва бўлинмаларида ўтказишни ташкиллаштириш ҳамда ривожлантириш, якуний битирув лойиҳа ишларида компания иштирокини жорий этиш, шунингдек битирувчиларни иш билан таъминлашдан иборатдир.

Ўзаро ҳамкорлик натижасида томонлар қуйидагиларга эришиши кўзда тутилган.

Тошкент молия институти:

- Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси таъминланади;

- Давлат ва хусусий шерикчилиги асосида тижорат фаолияти олиб борилади;

- Талабалар замонавий ўқув хоналарига эга бўлади, моддий техник базаси янгиланади;

- Талабалар касбга йўналтирилади;

- Тадқиқотлар олиб бориш ва уларни марказ фаолиятида апробациядан ўтказилади;

- Илмий ишланмалар коммерцилизация қилинади ва амалиётга жорий этилади;

- Институт ходимлари ва педагогларнинг қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.

Суғурта компанияси:

- Ёш ва малакали кадрлар захираси шакллантирилади ва улар иш билан таъминланади;

- Янги маҳсулотлар яратилади ва марказ фаолиятида тажрибадан ўтказилади;

- Ходимлар малакаси доимий равишда ошириб борилади.

Шу ўринда айтиш керакки, суғурта соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳаёти, унинг соғлиғи ва мулкини ҳимоя қилишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, аҳоли ўртасида суғурта маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech