24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Хавфсизлик
29 Янв  2019 1442

Тошкент шаҳрида бир кунда икки мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидаси бузилган

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, соҳа ходимлари томонидан 2019 йил 28 январь – кун давомида жами 2 минг 16та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Шулардан:

336та қўпол қоидабузарликлар;

18та светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланиш;

8та ҳолатда йўл патрул хизмати инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик;

190та одам ташиш қоидаларини бузиш;

13та ҳолатда хайдовчилар ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиши;

36та ҳолатда транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариши;

8та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариши;

68та ҳолатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;

9та ҳолатда ҳайдовчиларнинг тегишли рухсатномасиз транспорт воситасини ён ойналарини қорайтирилган ҳолатда бошқариши;

728та ҳолатда ҳайдовчилар транспорт воситасини хавфсизлик камари тақмасдан харакатланиши;

279та ҳолатда пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши ҳолатлари аниқланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech