13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,4 °C

Саломатлик
8 Ноя  2019 305

Тошкент тиббиёт академияси АҚШнинг нуфузли маркази билан меморандум имзолади

7 ноябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) билан меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

 

Тадбирда АҚШнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Дэниел Розенблюм иштирок этди.

Мазкур меморандум ТТАга тиббий таълим ва тадқиқотлар соҳасида АҚШнинг етакчи университетлари ва тиббий марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, CDC кўмагида энг яхши илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик  ўрнатиш имконини беради.

Қолаверса, АҚШ етакчи маркази билан ҳамкорлик натижасида илғор халқаро стандартлар талабига жавоб берувчи илмий асосланган таълим модуллари ва фанларни ишлаб чиқиш орқали янги таълим дастурларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари АҚШнинг юқори импакт-факторга эга нуфузли илмий журналларида ТТАнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторант ва талабаларининг  мақолаларини  нашр этиш механизмларини шлаб чиқилади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech