28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27 °C

Инвестициялар
14 Фев  2020 2325

Тошкент Халқаро инвестицион форуми қизғин муҳокамада

2020 йил 13 февралида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси Малайзиянинг Эксимбанки, Ташқи савдони риавожлантириш бўйича Малайзия корпорацияси ва Малайзия-Ўзбек Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ўтказилиши режалаштирилаётган Тошкент Халқаро инвестицион форумига бағишланган брифинг ўтказди.

Брифинг қатнашчилари эътибори ТХИФнинг мақсади, унинг аҳамияти, илғор ғояларни молиялаштиришда ҳамкорлик қилуви чет эл ҳамкорларни аниқлаб олиш, янги бозорларга чиқиш, ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар экспортини ташкиллаштириш муҳмлигига қаратилди.
Эксимбанк директори Назри Абдул Раҳим ўзининг сўзида бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлиги изҳор қилди. У шунингдек, республиканинг хусусий секторини имтиёзли кредит билан таъминлаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Малайзия-Ўзбек Савдо-саноат палатаси раси Радж Дурайраджнинг фикрича, Ўзбекистон Марказий Осиё иқтисодининг ривожланишида муҳим роь ўйнайди. Унинг бой хомашё базаси, солиқ ва божхона имтиёзлари, ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни МДҲ давлатларига тўсиқсиз экспорт қилиш имконияти Малайзиянинг индустриал корхоналари учун кенг имоният эшигини очади.
Шу нарса ҳам таъкидландики, бугунга қадар ТХИФда иштирок этиш учун 20 дан ортиқ Малайзия корхоналари ва ташкилотлари рўйхатдан ўтган.
Тадбир давомида химия ва электротехника саноатида, таълим, логистика, шунингдек, ТХИФ доирасида банклараро ҳамокрлик бўйича лойиҳаларни имзолаш бўйича аниқ битимлар тузилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech