25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Мамлакатимизда
30 Янв  2019 1138

Тошкентда 1 февралдан “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани иш бошлайди

Кеча 29 январь куни пойтахтимиздаги “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани очилиши олдидан медиа-тур бўлиб ўтди.

Янги қуриб битказилган “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани ҳамюртларимиз учун қиш фаслининг ҳақиқий завқини ҳис қилиш имконини беради. Ушбу муз шаҳарчасида нафақат қишки спорт турлари (хоккей ва фигурали учиш) билан шуғулланиш, балки мириқиб ҳордиқ чиқариш мумкин. Кичик ёшдаги болалар учун махсус қорли майдончалар ҳам қурилган.

Ўсмирлар ва балоғатга етган ёшларимиз эса махсус Viking River сувли йўлакчасида ўзларининг ҳақиқий денгизчилар, викинглардек ҳис қилиши мумкин. Қолаверса, махсус дор йўлак бўйлаб ва ҳаво шарида томоша қилиш имкони мавжуд.

Таъкидлаш жоиз, маскан йил давомида аҳолига хизмат кўрсатади. Мажмуанинг ўртача ҳарорати +18 даража бўлиб, дам олишга келганлар исиб ҳам кетмайди, совқотиб ҳам қолмайди.

Ушбу масканнинг расмий очилиш маросими 1 февралга мўлжалланган. “Ice City” спорт-кўнгилочар маскани ҳар куни кундузги соат 10:00 дан кечки 22:00 гача хизмат кўрсатади.

Ушбу масканга кириш учун аввал депозит ҳисобига 100 минг сўм тўланади. Ҳар бир атракцион 5 минг сўмдан 25 минг сўмгача бўлган маблағни депозитдаги ҳисобдан ечиб олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech