06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Халқаро ҳамкорлик
25 Фев  2020 824

Тошкентда Франция олий мактаби филиали очиладими?

Тошкент шаҳар ҳокими Франциянинг «Ле Кордон Блю» меҳмонхона сервиси ва кулинария олий мактаби Ходимларни саралаш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Филипп Рошерон билан учрашди.

Жаҳонгир Артикходжаев пойтахтимиз хизмат кўрсатиш соҳасида 2019 йилнинг ўзида 100 га яқин катта-кичик меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ташкил қилинганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, охирги 2 йилда турли тилларни ўқитишга йўналтирилган қарийиб 500 та ўқув марказлари очилганлигини маълум қилди.

Учрашувда меҳмонхона хўжалиги, ресторан юритиш ва пазандалик борасида юқори малака ва ютуқларга эга Франция тажрибасидан келиб чиқиб, Тошкентда «Ле Кордон Блю» меҳмонхона сервиси ва кулинария олий мактаби билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама этилди.

Филипп Рошерон ўзларининг олий мактаби битирувчилари орасида тошкентлик Диёра Каримова бўлганлигини, бу қиз ўқишни тугатиб қайтгач, пойтахтда иккита ва Россияда 1 та кафе очиб, бизнесни муваффақиятли юритаётганлигини маълум қилди ҳамда Ўзбекистон ва Тошкентда бундай ёшлар кўп эканлигига ишонч билдирди.

Ҳозирда дунёнинг 20 та давлатида 125 йиллик тарихга эга «Ле Кордон Блю» меҳмонхона сервиси ва кулинария олий мактаби билан ҳамкорликда институтлар очилганлиги ва уларда асосан техник(ошхонада ишлаш, новвойлик, қандолатчилик), ишбилармонлик, меҳмонхона бизнеси ва жамоа бошқаруви каби йўналишларда мутахассислар тайёрланишини, таълим магистрлар учун 1 йиллик, бакалаврларга 3 йиллик дастурларда олиб борилишини айтиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими мазкур олий мактаб билан хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш ва келгусида «Ле Кордон Блю» олий мактабининг филиалини Тошкентда очиш юзасидан музокараларга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Учрашувда Франция элчихонасининг таълим ҳамкорлиги бўйича атташеси Софи Жиндт ҳам иштирок этди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech