29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,5 °C

Мамлакатимизда
10 Мар  2020 2620

Тошкентда Халқаро ёшлар инновацион форуми бўлади

Ўзбекистонда илк бор «World Youth Innovation Forum — 2020» халқаро ёшлар инновацион форумини ўтказилади.

Жорий йилнинг 9 март куни Инновацион ривожланиш вазирлигида вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва «Евросиё инжиниринг компанияси» (Россия Федерацияси) президенти Муҳаммад Муҳитдинов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув натижаларига кўра томонлар Инновацион ғоялар ҳафталиги –

«InnoWeek 2020» доирасида Ўзбекистонда илк бор «World Youth Innovation Forum — 2020» халқаро ёшлар инновацион форумини ўтказишда ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.

Ўзбекистонда «World Youth Innovation Forum – 2020» биринчи халқаро ёшлар инновацион форумини ўтказишдан мақсад истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ жалб қилиш орқали мамлакатда инновация соҳасини рағбатлантириш ва фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий инновация лойиҳаларини эксперт қўллаб-қувватлашдан иборат.

Хусусан, форум доирасида давлат, бизнес ва инновация соҳаси вакиллари учун доимий платформа яратилади.

Евроосиё инжиниринг компанияси (EEC Russia) халқаро инжиниринг, молия ва илмий-техник институтларни бирлаштирувчи инновация марказидир. EEC Russia энергетика, энергетика ва ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалиги, экология ва муҳандислик соҳаларида халқаро лойиҳаларни амалга оширади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech