26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Транспорт
19 Фев  2020 1087

Тошкентда I Халқаро авиация форуми иш бошлади

19 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» Биринчи халқаро авиация форумига старт берилди.

 

Биринчи халқаро авиафорумга дунёнинг турли мамлакатларидан 180 га яқин компания вакиллари ташриф буюрган. Улар орасида «Boing» ва «Jetcraft» (АҚШ), «Air Charter Service» (Буюк Британия), «TLD» (Ҳиндистон), «Lufthansa consulting» (Германия), «EGIS» (Франция), «Kuwait Airways» (Кувайт), «Air Arabia» ва «BGT Events» (БАА) каби йирик авиакомпаниялар вакиллари бор.    

Форумда юртимиз авиаташувчилари ҳам муносиб натижалар билан иштирок этаяпти. Сўнгги уч йилда республикамизга қатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 15 тадан 23 тага етди. Ўтган давр мобайнида «ИрАэро», «FlyDubai», «Zagros Airlines» каби авиакомпанияларининг мамлакатга янги йўналишларда доимий қатновлари йўлга қўйилди, «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» ва «Atlasglobal» авиакомпанияларининг чартер рейслари очилди.

Бундан ташқари Жаҳон банки мутахассислари иштирокида бир қатор йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда авиация бозорини либераллаштириш ва соҳада замонавий бошқарув усулларини жорий этишга қаратилган авиация соҳасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Буларнинг амалга ошиши натижасида Самарқанд халқаро аэропортининг ўтказувчанлик қобилияти соатига 500 нафар йўловчидан 1500 нафарга кўтарилиши, Тошкент аэропортининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қобилияти йилига 4 миллиондан 7 миллионга ортиши, умумий қатновлар сонининг 2-3 бараварга ортиши кутилади. Бунда  «Термиз» халқаро аэропортида қурилиш, «Андижон» аэропортида реконструкция ишларининг амалга ошиши ҳам инобатга олинган, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech