20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Мамлакатимизда
4 Ноя  2019 722

Тошкентда кредит олиб беришни ваъда қилиб, 30 минг АҚШ доллари сўраган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан «L.M.S» МЧЖ раҳбари С.А.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда ундан кредит олиб бериш эвазига пора талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, «F.R» МЧЖ раҳбари Д.И. фуқаро С.А.нинг ишончига кириб, унга АТБ «Ипотекабанк»нинг ҳудудий филиалларидан бирининг мансабдор шахсларини моддий манфаатдор қилиш орқали 1,3 млн. евро миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, ушбу хизмати эвазига ундан 30 минг АҚШ долларини сўраган ва пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech