17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Тошкентда ўзбек-турк тиббиёт форуми ўтказилади

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-14 февраль кунлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси  соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Грузия, Арманистон ва Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Шу ўринда А.Шадмановнинг Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан бўлиб ўтган учрашувини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” имзоланди.

Учрашувда Алишер Шадманов ҳар икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан барча соҳада, жумладан, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик жадаллик билан ривожланиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистонда инвестициявий муҳит яхшиланиб, инвесторларга қулай шароитлар яратиб берилаётганини алоҳида қайд этди. Мулоқот жараёнида Тошкентда Ўзбек-Турк тиббиёт форумини ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида нафақат Тошкентда, балки вилоятларда ҳам замонавий тиббиёт клиникаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро малака ошириши, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech