
Ижтимоий ҳаёт
27
Мар 2019
1605
Тошкентда “Россия гуллари” XV Халқаро фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 1 апрелидан 7 апрелига қадар Россия Маданият вазирлигининг йиллик лойиҳаси “Россия гуллари” XV Халқаро маданий фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Турли маданий-маърифий тадбирларни ўз ичига олган фестивалда шаҳримиз аҳолиси рус гуруҳларининг ижодий ютуқларидан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.
Фестивалнинг очилиш маросими жорий йилнинг 1 апрель санасида Туркистон концертлар залида бўлиб ўтади.